Служба поддержки
Вы изучаете Аллен Карр: Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли, но возможно, он вас не устраивает или вы все еще колеблетесь. Наши специалисты могут вам помочь сделать выбор. Давайте свяжемся с экспертом и послушаем его мнение
Дунёда ҳар йили 4 миллиондан ортиқ одам сигарет чекиши туфайли вафот этади. Бу гиёҳвандликдан ўладиганлар ва ҳатто урушларда ҳалок бўладиганлар сонидан ҳам бир неча баробар кўп. Шунга қарамай, нега кашандалар — ўсмирлардан тортиб қарияларгача — била туриб бу зарарли одатни ташлай олмайди?
Бунинг сабаби тана никотинга қарам бўлиб қолади, деб ўйлаётгандирсиз. Йўқ, кашандалик жисмоний эмас, балки психологик тобелик. Китобни ўқиш давомида кашандаликдан қутулишнинг осон йўлини амалда синаб кўринг. Аллен Каррнинг қўлланмаси қуруқ қўрқитиш ва тарғибот эмас, балки йиллар давомида синалган самарали маслаҳатлардан иборат. Улар ёрдамида миллионлаб одамлар чекишни ташламоқда ва бу сизнинг ҳам қўлингиздан келади!
Чекишни ташлаш ўйлаганингиздан кўра осонроқ. Ишонмаяпсизми? Унда Аллен Каррнинг ушбу китобини ўқиб кўринг ва бунга ўзингиз амин бўласиз.
«Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли» — бу инсонларга чекишни бутун умрга ташлашнинг синалган усулларини берувчи китобдир. Китоб муаллифи Аллен Карр бугунгача 50 миллион инсоннинг чекишни қийинчиликсиз ташлашига сабаб бўлган.
Китобда маълумотлар шу кўринишда таърифланади:
Психологик ёндашув: Карр эътиборни сигарет чекишнинг жисмоний аломатларига эмас, балки тамакига психологик қарамликни бартараф этишга қаратилган.
Тафаккур ўзгариши: Китоб чекиш ҳақидаги тасаввурингизни ўзгартириб, уни ёқимсиз ва кераксиз машғулотга айлантириб кўрсатади.
Ҳеч қандай ирода кучисиз: Каррнинг таъкидлашича, ирода асосий нарса эмас ва чекишни осон ва ирода кучини ишлатмай ташлаш мумкин.
Аллен Карр 30 йилдан кўпроқ вақт давомида тўхтовсиз сигарет чеккан. 1983 йилда чекишни ташлашга бўлган кўплаб муваффақиятсиз уринишлардан сўнг охир-оқибат чекишни ташлади. Кунига 60-100 донадан сигарета тутатган инсонда кунлик чекадиган сигарет сони 0 га тенглашди. Муаллиф чекишдан маҳрумлик азобини бошдан кечирмасдан, ирода кучини ишлатмай ҳам қутулиш мумкинлигини кўрсатиб беради. У чекишни тўхтатишнинг осон йўлини кашф этганини тушунди ва чекувчиларни даволашга ёрдам бериш миссиясини бошлади.
Китобнинг энг муҳим 2 афзаллиги:
Оғриқсиз қутулиш: Китоб сабаб чекишдан оғриқсиз ва руҳий қийинчиликларсиз халос бўласиз.
Узоқ муддатли муваффақият: Китобдаги усуллар чекишдан бир уринишда бутунлай воз кечишингизга ёрдам беради.
Ўз услубининг муваффақияти натижасида Аллен Карр чекишни тўхтатиш бўйича дунёдаги етакчи мутахассис сифатида халқаро даражада танилди. Унинг клиникалар тармоғи ҳозир бутун дунёни қамраб олади ва ер юзи бўйлаб кашандаликдан халос бўлишга кўмак беради. Унинг биринчи китоби ҳисобланган «Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли» 40 дан ортиқ тилларда нашр этилган ва 12 миллиондан ортиқ нусхада сотилган.
Аллен Каррнинг ушбу китоби номига мос равишда чекиш одатидан осон қутулиш сирлари ҳақида. Муаллиф кенг тарқалган қарашларга қарши чиқиб, ўз нуқтаи назарини илгари суради. Шунингдек, илмий асослар ва тажрибасига таяниб, чекишни ташлашнинг ноодатий усулларини таклиф этади. Китоб нафақат кашандаликдан азият чекаётганлар учун ишончли қўлланма бўла олади, балки мавзуга қизиққан барча китобхонларга фойдали маълумотлар ҳам беради.
ISBN | 978-9910-9325-2-6 |
Автор | Аллен Карр |
Язык | На узбекском |
Надпись | Кириллица |
Переводчик | Фазлиддин Мадиев |
Количество страниц | 216 |
Издательство | Asaxiy Books |
Тип обложки | Твердая |
Формат бумаги | A5 |
Год издания | 2024 |
Оставьте отзыв о товаре первым
Добавил товар для сравнения
Бо Беннетт: Мантиқий хато: Тўғри фикрлаш қўлланмаси
В вашем балансе недостаточно 29900 для покупки этой книги, сначала пополните свой баланс
Скачайте приложение Asaxiy Books, чтобы читать и слушать купленные книги
Продукт был добавлен в корзину
12 000 000 сумОформление заказа
Вход или создать личный кабинет
Yangi karta qo'shish